«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун

15-modda. Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартномаси

(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи ташиш шартномаси асосида ташилади. Йўловчилар, багаж ва юкларни ташиганлик учун ташиш шартномасида белгиланган ҳақ олинади. Қонунчиликка мувофиқ автомобилда ташишларнинг айрим турлари учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан тартибга солувчи тарифлар белгиланиши мумкин. Тартибга солувчи тарифлар бўйича ташишлар муносабати билан ташувчиларнинг харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ташувчиларнинг қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилган, шу жумладан бепул юриш ҳуқуқи берилган фуқароларнинг айрим тоифаларини ташиш билан боғлиқ харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади. Автомобиль транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда ташиш ягона транспорт ҳужжатидан ҳамда шундай ташишни ташкил этиш тартибидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган пайтда юзага келадиган муносабатлар ташувчилар ўртасидаги битим билан тартибга солинади. Аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатувчи автовокзаллар ва йўловчилар бекатлари қуриш ташувчилар, давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.