Фавқулодда ҳолатлар (зилзила, тошқин, ёнғин, эпидемия ва бошқа табиий офатлар) юзага келган тақдирда ташувчилар ва мижозлар ўртасидаги шартнома муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорига биноан табиий офатлар ёки уларнинг оқибатларини тугатиш даврида тўхтатиб турилиши мумкин.
Ташувчиларнинг фавқулодда ҳолатларда, шунингдек сафарбарлик ҳолатини, фуқаро мудофааси ва авария-қутқарув ишларига оид тадбирларни таъминлаш билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга доир харажатлари давлат бюджетидан қопланади.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
16-modda. Фавқулодда ҳолатларда автомобиль транспортининг иши
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.