«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун

14-modda. Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи

(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи тегишли малакага эга бўлган ва тиббий текширувдан ўтган жисмоний шахсга берилади. Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи белгиланган намунадаги ҳужжат билан тасдиқланади. Саломатлигига кўра автотранспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз эканлиги мезони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Автотранспорт воситаларини бошқаришга доир малака талаблари қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.