«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун

11-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий ваколатлари

(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг автомобиль транспорт соҳасидаги асосий ваколатлари қуйидагилардир: автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига киритиш ҳамда тасдиқланган дастурни амалга ошириш; автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, барча ташувчиларнинг фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашиш; автомобиль транспортининг моддий-техника ва ижтимоий негизини мустаҳкамлашга кўмаклашиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ автомобиль транспорти соҳасида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.