Автотранспорт воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техник шартларга, тиббий-санитария ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим.
Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология ва сертификатлаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази ҳамда бошқа давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Сертификатлашдан ўтмаган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
12-modda. Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология жиҳатидан таъминлаш ва сертификатлаш
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.