«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун

10-modda. Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг асосий ваколатлари

(10-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат: автомобилда ташишларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш; автомобиль транспортини ривожлантириш миллий дастурлари концепциясини ишлаб чиқиш; республика ва аҳолининг ташишларга бўлган давлат эҳтиёжлари истиқболини ишлаб чиқиш; автомобиль транспорти соҳасида ягона инвестиция, илмий-техника ва ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва юритиш; автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш; йўловчилар, багаж ва юклар ташишни лицензиялашни ташкил этиш ва такомиллаштириш; ташувчилар ва мижозларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш; кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш; автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш; автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.