Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

57-band. 7-боб. Автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш — 57-банд

Автомототранспорт воситаси қуйидаги ҳолатларда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳисобидан чиқарилади: расмийлаштирилган юк божхона декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомототранспорт воситаси товар сифатида четга чиқарилганда; автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмайдиган ҳолатда автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда; автомототранспорт воситаси яроқсиз деб ҳисобланганда, шу жумладан, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.