Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

58-band. 7-боб. Автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш — 58-банд

Расмийлаштирилган юк божхона декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомототранспорт воситаси товар сифатида четга чиқарилганда автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади; автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси; автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат; расмийлаштирилган юк божхона декларацияси; автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома. Автомототранспорт воситаси унинг чет давлат ҳудудига чиқарилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқарилганда, олдинги РЎДРБ ДЙҲХХ органлари томонидан вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБга алмаштирилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари, белгиланган манзил ва ҳисобдан чиқариш санаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик олиб келинган халқаро автотранспорт воситаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб кетилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарганда аризачиларга автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқарганлик тўғрисидаги белги билан автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади, шунингдек чет давлатларнинг рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларининг РЎДРБлари қайтариб берилади, улар мавжуд бўлмаганда — вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБлар берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.