Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

56-band. 6-боб. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — 56-банд

Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда ва (ёки) РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситаси қуйидаги ҳужжатлар асосида қайта рўйхатдан ўтказилади: автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат; автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганда (у яроқсиз ҳолга келганда); шикастланган РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ (улар шикастланганда); ички ишлар органларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва (ёки) РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ ўғирланганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотномаси; рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслардан ташқари). Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда, йўқотилганда ёки ўғирланганда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликатини берадилар. Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудидан ташқарида эгалигида бўлган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйганда, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликати белгиланган тўловлар асосида бир ойгача бўлган муддатга берилади. Автомототранспорт воситаси республика ҳудудига қайтиб келгандан сўнг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, тегишли тўловларга асосан доимий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома алмаштириб берилади. РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ шикастланганда автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари уларнинг дубликатини беради. РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБларнинг дубликати ҳудудий бошқармалар талабномасига асосан тайёрланади. Жисмоний ва юридик шахслар шикастланган РЎДРБнинг дубликатларини олиш учун мазкур Низомнинг 1¹-бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин. РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ йўқолганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалар янги РЎДРБ берилишини таъминлайди. РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ дубликатлари йўқолган ёки ўғирланганларининг ўрнига берилишига йўл қўйилмайди. Ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ топилганда, ҳудудий бошқармалари топилган ва ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ автотранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан белгиланган тартибда берилишини таъминлайди. Амалга оширилган рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар (автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини, дубликат ёки янги РЎДРБни бериш) автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома, (ёки) РЎДРБ, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ тўғрисидаги маълумотлар йўқолган ёки ўғирланган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.