Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

55-band. 6-боб. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — 55-банд

Автотранспорт воситаси қайта жиҳозлаганда уни қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: автотранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат; рақамли агрегатлар (электрон ҳисоб-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси «Нотариус» тизимидан олинади) ва автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда ишлатилган бошқа деталларнинг олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; ЙҲХДХ томонидан берилган автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга рухсати бўлган автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада қайта жиҳозлашни амалга оширганликни тасдиқловчи ҳужжат; ушбу автотранспорт воситасида қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун ДЙҲХХ томонидан берилган рухсатноманинг нусхаси (тегишли тасдиқномага эга бўлган автотранспорт воситасини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарда автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган ҳолатлар бундан мустасно); рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловларни тўлаганликни тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно). Автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда, жумладан, газ баллон ускуналари ўрнатилганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида илгари берилган гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги рақам агрегати кўрсатилган, шунингдек, газ баллон ускуналари ўрнатилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда янгисига алмаштирилади. Бунда, автотранспорт воситасига газ баллон ускуналари ўрнатилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва газ баллонларининг мувофиқлик сертификатлари нусхалари тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.