Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

54-band. 6-боб. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — 54-банд

Автомототранспорт воситаларининг ранги ва (ёки) номер агрегати ўзгарганда, автотранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади: автотранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат; рақам агрегатларининг қонуний олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон ҳисоб-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси «Нотариус» тизимидан олинади); автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада рақам агрегатларининг алмаштирилганлигини ва (ёки) рангининг ўзгартирилганлигини (ранг ўзгартирилганда) тасдиқловчи ҳужжат; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллон ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно); рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно). Транспорт воситасининг ранги ва (ёки) рақам агрегати ўзгарганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги ранги ва (ёки) рақам агрегатини кўрсатган ҳолда алмаштирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.