Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

17-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 17-банд

Автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради: а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси; 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома; Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг прописка тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно); чет эл фуқаролари учун — чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, ҳаракатланиш ҳужжати ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитацияни ўтаётганликни тасдиқловчи аккредитация карточкаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати; б) жисмоний шахсларнинг вакиллари учун: нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат; вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар); в) юридик шахслар учун: юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома. Юридик шахснинг эркинликлари ифодалаган ҳолатларда, ишончноманинг ўрнига унинг раҳбари томонидан уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) тақдим этилади. вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.