Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун унинг эгаси ёки вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат этади:
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат (нотариал тасдиқланган ҳужжатлар бундан мустасно);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллони ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно);
ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлари учун тўлов тўлаганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғимлар ва тўловлардан озод этилган шахслар ҳамда электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно);
Автомототранспорт воситасини аввал берилган (аввал қўлланилган) РЎДРБни қайта бериш билан давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ автомототранспорт воситасининг янги эгаси ёки унинг вакили томонидан ҳудудий бошқармаларига қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилади:
жисмоний шахслар учун — яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат ёки умумий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома ёки меросга бўлган эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
юридик шахслар учун — аризачининг автомототранспорт воситаси аввалги эгаси олдида ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ёки аризачи автомототранспорт аввалги эгасининг иштирокчиси (таъсисчи, аъзоси) бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки автомототранспорт аввалги эгаси аризачининг иштирокчиси (таъсисчи, аъзоси) бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Бунда автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатлар ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади:
автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар;
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумотномалар;
автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари (жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили) ўзгарганини тасдиқловчи маълумотлар.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
16-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 16-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.