Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

18-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 18-банд

Автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради: меросга бўлган ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқлар тўғрисида нотариус томонидан берилган гувоҳнома; суднинг қонуний кучга кирган қарори; нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар); дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан реализация қилинган янги ва илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаларига, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича автомототранспорт воситаларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумотнома; дистрибютор ёки дилер ташкилоти билан тузилган илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси олди-сотди шартномаси, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича тузилган илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси олди-сотди шартномаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда автомототранспорт воситаларига эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома; юқори турувчи давлат органининг автомототранспорт воситасини бир тизим ичида текинга бериш тўғрисидаги қарори (буйруғи, фармойиши); юридик шахснинг юқори турувчи бошқарув органининг юридик шахснинг устав жамғармасига (устав капиталига) автомототранспорт воситасини киритиш тўғрисида ёки шу юридик шахснинг иштирокчисига (таъсисчи, аъзо) юридик шахснинг автомототранспорт воситасини дивиденд сифатида тўлаш тўғрисидаги қарори (иштирокчилар (таъсисчилар, аъзолар) умумий йиғилишининг баённомаси, ёки ягона иштирокчининг қарори); давлат божхона хизмати органи томонидан берилган юк божхона декларацияси; шахснинг автомототранспорт воситасини оммавий ўйинда (лотереяда) ютганлигини тасдиқловчи ҳужжат; давлат органининг транспорт воситасини мукофот (ҳадя) сифатида тақдим этганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси; ишлаб чиқарувчи ва дистрибютор ёки дилер ташкилоти, шунингдек, дистрибютор ва дилер ташкилотлари ўртасида автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси; қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжат.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.