Юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган жойлашган жой, юридик шахс номи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади.
Аккредитациядан ўтган ёки қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасаларига; халқаро ташкилотларга, уларнинг ваколатхоналарига ва филиалларига (халқаро ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларни киритган ҳолда); чет давлатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларига; мухбирлар ва мухбирлик пунктларига (бюро, офис); савдо ваколатхоналарига, чет эл банклари ва тижорат ташкилотлари ваколатхоналарига, шунингдек доимий муассасаларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси ёрдамида давлат рўйхатидан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
15-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 15-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.