Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

14-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 14-банд

Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи бўйича, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи бўлмаса — турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин. Автотранспорт воситасини 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситасини эса 16 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг номидан қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васий ёки ҳомийлари) иштирок этади. Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар муомалага лаёқатсиз шахсда автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса амалга оширилади. Агар ҳадя шартномаси, суд қарори ёки мерос тўғрисидаги гувоҳномада бир автомототранспорт воситасининг эгаси сифатида бир неча шахслар кўрсатилган бўлса, автомототранспорт воситаси уларнинг келишувига кўра улардан бирининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Автомототранспорт воситалари эгаларининг, автомототранспорт воситасини улардан бирининг номига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги келишуви нотариус томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.