«Advokatura to'g'risida»gi qonun

13¹-modda. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш

(13¹-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш малака комиссияларининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда — иш даврига; таълим муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда — ўқиш даврига, бироқ кўпи билан уч йилга; ҳомиладорлик ва туғиш, уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганда — таътил вақтига; адвокат ёки унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тиббий хулоса тақдим этилганда — соғайгунча, бироқ кўпи билан бир йилга; адвокат қонунчиликда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилганда — бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга; адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда — ҳарбий хизматни ўташ даврига; суд томонидан адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агар суднинг мазкур қарори ушбу Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлмаса, — тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан бекор қилингунига қадар ёки ўзгартирилгунига қадар бўлган даврга; ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда — лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврга; адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан чиққанида — адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга. Адвокатда адвокатлик фаолияти билан бир ойдан ортиқ муддатга шуғулланишдан озод қилинишига қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда, адвокатнинг мақоми унинг аризасига биноан бундай озод қилиниш муддатига тўхтатиб турилиши мумкин. Адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилади. Адлия органи уч кунлик муддат ичида адвокатнинг гувоҳномасини олиб қўяди, бундан адвокат бедарак йўқолган деб топилган ҳол мустасно ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига адвокат мақоми тўхтатилганлиги ҳақида хабар беради. Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади. Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши мазкур адвокатга нисбатан қонунда назарда тутилган кафолатларнинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади, ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи — бешинчи қисмларида ҳамда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар бундан мустасно. Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак. Мазкур талабни бажармаслик лицензиянинг амал қилиши ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган тартибда тугатилишига сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.