Зарур билимлар ва касбий малакаларга эга бўлган шахсларга лицензиялар бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, адвокат қасамёдини қабул қилиш мақсадида, шунингдек адвокатларга нисбатан интизомий иш юритишни олиб бориш учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида малака комиссиялари тузилади.
Малака комиссиялари ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг ва адлия органларининг қўшма қарорлари билан тузилади.
Малака комиссияларининг қарорлари устидан келтирилган апелляцияларни кўриб чиқиш, малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Адвокатлар палатаси ҳузурида Олий малака комиссияси тузилади. Олий малака комиссиясининг таркиби ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Малака комиссияларининг ваколатлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Адвокатура тўғрисида»ги қонун
13-modda. Малака комиссиялари
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Oddiy tilda
МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ
Нимани англадади
Малака комиссиялари — адвокат бўлишни хохловчилар билимини текширадиган ва лицензия берадиган ташкилотлар. Улар адвокатларнинг касбий қобилиятини баҳолайди ва адвокатлар орасидаги низолар ҳал этади.
Кимга тегишли
Малака комиссиялари Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ишлайди.
Аmalда
Ёш юрист адвокат бўлмоқчи бўлса, малака комиссиясида имтиҳон топширади. Комиссия унинг билимини текшириб, лицензия берса, адвокат бўла олади. Агар адвокат қоидаларни бузса, комиссия унга жаза қўллайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.