Адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.
Интизомий иш юритиш малака комиссияларининг ёки Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилади.
Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
адвокатура тўғрисидаги қонунчиликнинг, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сирининг ва адвокат қасамёдининг адвокат томонидан бузилиши Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ёки адлия органи томонидан аниқланганлиги;
адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари;
суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича адвокатга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш (малака комиссиясининг қарорига асосан);
лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш (ушбу Қонун 15-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқ);
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (ушбу Қонун 16-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига мувофиқ).
Малака комиссияси томонидан қарор қабул қилингунига қадар адвокат интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашув чораларини кўришга ҳақли.
Адвокатлик тузилмалари меҳнат интизомини бузганлик учун адвокатга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
Адвокатга нисбатан интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn«Адвокатура тўғрисида»ги қонун
14-modda. Адвокатнинг интизомий жавобгарлиги
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
АДВОКАТНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
Нимани ангlatadi
Адвокат қонун талабларини, касб этикасини ёки сирни бузса, унга жаза берилади. Жаза берилишидан олдин махсус комиссия адвокатнинг хатосини текширади ва қарор қабул қилади. Жаза огоҳлантириш, лицензияни вақтинча тўхтатиш ёки тугатиш бўлиши мумкин.
Кимга tegишли
Бу қоида барча адвокатларга ва адвокатлик фирмаларига тегишли.
Амалда
Агар адвокат мижознинг сирини ошкора қилса ёки қонун талабларини бузса, шикоят берилади. Комиссия текширув ўтказади. Агар хато исботланса, адвокатга огоҳлантириш ёки лицензия тўхтатилиши мумкин. Жаза ўтказилган хатодан олти ойдан кейин берилмайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.