Янги йўналишларини очишда йўл ҳаракати хавфсизлиги мақсадида темир йўлдан кесиб ўтишни инкор қилувчи ечим изланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаган тақдирда автотранспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига йўналишни текширувчи комиссия тақдимномасига кўра, темир йўл бошлиғи ёки темир йўлларни кесиб ўтиш йўллари тасарруфида бўлган ташкилот раҳбарининг рухсати билан йўл қўйилади.
Шаҳарларда умумий узунлигига кўра бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорловчи автобус билан йўналишли такси йўналишлари очилишига йўл қўйилмайди;
Шаҳар ва шаҳар атрофида янги йўналишларни ташкил қилишда йўналиш схемаси бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорлаш ҳолатларини инкор қилувчи ечим изланиши керак. Бунда автобус йўналишлари устувор аҳамиятга эга бўлади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-68-band. IX. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ёпиш ва вақтинча тўхтатиб туриш — I2-68-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.