Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларининг электрон реестри юритилади.
Ваколатли органлар томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилингандан бошлаб беш иш кунида Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади. Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги қарорлар уч иш кунида электрон реестрга киритилади.
Маълумотлар электрон реестрга киритилган кундан бошлаб йўналиш очилган, ўзгартирилган ёки ёпилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-67⁶-band. IX. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ёпиш ва вақтинча тўхтатиб туриш — I2-67⁶-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.