Зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл қурилиши, таъмирланиши ва тозаланиши жараёнида ҳамда техник шикастланган, носоз бўлган, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда бошқа транспорт воситаларини ортишда, ташишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг йўл белгилари (2.2, 2.4 — 2.6, 3.11 — 3.14, 3.17.2, 3.20 йўл белгиларидан ташқари), йўл чизиқлари ҳамда 67 — 71 ва 121-бандлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, оғир вазн ва катта ҳажмли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳамда уларни кузатиб келаётган зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
29-band. 6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари — 29-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.