Зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар транспорт воситаларида қуйидаги ҳолларда ёқилган бўлиши керак:
йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб борилаётганда, шунингдек, шикастланган, носоз транспорт воситаларини ортишда, ташишда;
йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек, оғир вазн ва катта ҳажмли ҳамда хавфли юкларни ташиётган транспорт воситаларини кузатиб боришда;
портловчи, тез алангаланадиган, радиоактив моддаларни ва заҳарли даражаси ўта юқори бўлган моддаларни ташишда;
умумий фойдаланишдаги транспорт воситаси йўлларида велосипедчиларнинг ташкилий жамланмасини кузатиб боришда.
Ёқилган зарғалдоқ ва (ёки) сариқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини фақат хавф ҳақида огоҳлантиради.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
28-band. 6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари — 28-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.