Агар велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахснинг ҳаракати пиёдаларнинг ҳаракатига хавф туғдирса ёки халақит берса, у индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан тушиб, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаган ёки тезликни пиёдалар тезлигидан ошмайдиган тезликка пасайтирган ҳолда ҳаракатни давом эттириши керак.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланиши пиёдаларнинг ҳаракатланиши билан бирлашганда, барча ҳолатларда пиёдалар устунликка (имтиёзга) эга.
Велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланаётган шахслар бошқа механик транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
12³-band. 2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари — 12³-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.