Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда (уларда ҳаракатланишининг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно) йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатланиш;
узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш;
пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиши (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно);
14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши (турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
бир ёки бир нечта индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш;
тормоз тизими, руль бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш;
рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (рул бошқаруви мавжуд бўлган индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун);
одам ташиш;
телефондан фойдаланиш.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
12¹-band. 2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари — 12¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.