Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

9-modda. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; йўл ҳаракати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади; йўл ҳаракати соҳасидаги давлат назоратини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади; йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда уларни ўтказишга доир услубий тавсияларни тасдиқлайди; умумий фойдаланишдаги йўлларда йўл ҳаракати мониторингини ташкил этади ва амалга оширади; Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишувга кўра, умумий фойдаланишдаги йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш лойиҳаларини тайёрлайди, ушбу воситаларни ўрнатиш, алмаштириш, олиб ташлашни ва уларга техник хизмат кўрсатишни амалга оширади; йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари жойлашувини юритади ҳамда уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ва техник ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади; йўлларнинг ҳаракат учун хавфли участкаларини аниқлайди ва бундай участкаларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради; йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудитини ўтказади; йўл ҳаракатини ташкил этишда, йўллардан фойдаланишда, шунингдек йўл ҳаракати иштирокчиларига логистикани ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади; йўл ҳаракати соҳасида банд бўлган мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади; умумий фойдаланишдаги йўллар бўйида жойлашган тўхтаб туриш жойларининг, шу жумладан пулли тўхтаб туриш жойларининг реестрини юритади; оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилайди, шунингдек йўл-хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришни келишади; йўлларни, темир йўллар кесишмаларини, шунингдек автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ҳамда йўл бўйи ҳудудларида жойлашган бошқа хизмат кўрсатиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш лойиҳаларини йўл ҳаракатини ташкил этишга оид қисм бўйича кўриб чиқади ва келишади; қурилиши (реконструкция қилиниши) ва капитал таъмирланиши тугалланган йўл объектларини, темир йўллар кесишмаларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади; темир йўллар кесишмаларидан фойдаланиш, уларнинг очилиши ва ёпилиши тартибини белгилайди; экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган шароитларда йўлларнинг ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаш мақсадида сутканинг муайян вақтида N2, N3 ва М3 тоифасидаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишини белгиланган тартибда чеклайди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.