Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари йўл ҳаракати соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
йўл ҳаракати соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
хўжаликлараро қишлоқ йўлларида, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида йўл ҳаракати мониторингини ташкил этади ҳамда амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ йўлларида, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида жойлашган тўхтаб туриш жойларининг, шу жумладан пулли тўхтаб туриш жойларининг реестрини юритади;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишувга кўра, хўжаликлараро қишлоқ йўлларида, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрнатилишини, алмаштирилишини, олиб ташланишини ва уларга техник хизмат кўрсатилишини амалга оширади;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари жойлашувини юритади ҳамда уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ва техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади;
йўл ҳаракати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
йўлларга туташ бўлган ҳудудларда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси объектларини ташкил этади ва ривожлантиради;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
хўжаликлараро қишлоқ йўлларининг, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг, шаҳар электр транспорти йўлларининг, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг жиҳозланишини ва соз ҳолатда сақланишини таъминлайди;
йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси бўйича чоралар кўради, аҳоли ўртасида Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши бўйича тарғиботни амалга оширади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnYo'l harakati to'g'risidagi qonun
8-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.