Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

29-modda. Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари

Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурларда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилаш мақсадида лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари халқаро нормалар талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилади. Оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари бўйича йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш чоғида қуйидагилар ҳисобга олинади: оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташиш қоидалари; тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш; оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг йўл сунъий иншоотлари орқали ўтиши тартиби. Оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг йўл сунъий иншоотлари орқали ўтиши тартиби махсус ваколатли давлат органлари томонидан белгиланади. Тадбирларни йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланмаган лойиҳалари бўйича амалга оширишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.