Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 125¹-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128¹-моддасининг биринчи қисмида, 128²-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128³-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128⁴-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128⁵-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128⁶-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135¹-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
33-band. III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш — 33-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.