Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий ишлар бир иш кун ичида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали юборилади.
Маъмурий иш бўйича ҳужжатларнинг кирими ва чиқими ҳужжатларни ҳисобга олиш китобига қайд этилади. Ҳужжатларни ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Маъмурий баённомани расмийлаштирган мансабдор шахс Кодексга асосан мазкур маъмурий ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган тақдирда, ишни олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқарони хабардор этади ёки қарор нусхаси у чиқарилган пайтдан бошлаб уч кун ичида почта хизмати орқали фуқаронинг яшаш манзилига юборади.
Ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали олиши ҳам мумкин.
Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган маъмурий иш ҳужжатларини «E-maʻmuriy ish» тизими орқали тегишли судга юборилишини таъминлайди.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
32-band. III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш — 32-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.