Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари (ВМ қарори №463, 2020)

16-band. 2-боб. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жаримани ундириш — 16-банд

Низомга 1-иловадаги далолатнома уч нусхада тузилиб, унинг биринчи нусхаси ― транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун масъул бўлган шахсда, иккинчи нусхаси ― чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, учинчи нусхаси эса транспорт воситасининг ҳайдовчисига ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга берилади. Низомга 2-иловадаги далолатнома икки нусхада тузилиб, унинг биринчи нусхаси ― чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса транспорт воситасининг ҳайдовчисига ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга берилади. Далолатномалар уни тўлдирган давлат божхона хизмати ходими имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади ва бу тўғрисида ДБҚ ЯААТга тегишли маълумотларни киритади. Далолатномалар ҳисоби ДБҚ ЯААТда юритиб борилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.