Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси тўланмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органи ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда автотранспорт воситаларини ушбу жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддасида белгиланган тартибда вақтинча сақловга олади.
Агар экспорт юкларини ташиш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги бўйича жарима суммасини тўлаш имконияти бўлмаганда, кейинчалик тўлаш шарти билан, шу жумладан жарима суммаси тўланмаган тақдирда мазкур транспорт воситаси ёки мулкдорга (ҳайдовчига) тегишли бошқа транспорт воситаси келгусида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақловга олиниши тўғрисида 2-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда огоҳлантирилиб, вақтинча сақловга олинмасдан божхона постининг республикадан чиқиш йўналиши орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.
Бунда чиқиш божхона пости ходими Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базасида ушбу бандга мувофиқ транспорт воситаси ҳайдовчиси огоҳлантирилганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Огоҳлантириш берилганлик бўйича жарима суммаси тўланмаган транспорт воситаси ёки мулкдорга (ҳайдовчига) тегишли бошқа транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганда вақтинча сақловга олинади ва тўланмаган қарздорлик суммасини мазкур Низом ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиш чоралари кўрилади.
Бунда ташқи савдо юклари ташувлари амалга оширилаётган бўлса, тўланмаган қарздорлик суммасини ундириб олиш чоралари чегара ёки ташқи савдо юклари етказиб бериладиган манзилдаги божхона постларида амалга оширилади.
Транзит ташувларни амалга оширишда эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги бўйича қарздорлик суммалари тўланмагунга қадар республика ҳудудига киритилмайди.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари (ВМ қарори №463, 2020)
15-band. 2-боб. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жаримани ундириш — 15-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.