Yer kodeksi

24¹-modda. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларининг ижараси

(24¹-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши мумкин. Бунда қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга ўттиз йил муддатга, ушбу Кодекснинг 46¹-моддасида белгиланган ўлчамларда ижарага берилиши мумкин. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган (ўрмон билан қопланмаган) ерлари жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилиши мумкин. Давлат органларига, муассасаларига, корхоналарига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар: давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига — хусусий шерикка; ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимлар ва шартномаларнинг амал қилиш муддатига — нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига; жамоат эҳтиёжлари учун бошқа юридик шахсларга; енгил турдаги объектларни жойлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага беришга улардан ушбу Кодекснинг 20-моддасида назарда тутилган рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини сақлаб қолиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда мазкур тартиб ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага беришда, шу жумладан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда, тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашда, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага бериш шартлари ва тартиби қўлланилади. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.