Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойнинг ўзида белгилашга доир материаллар, шунингдек истиқболга мўлжалланган ҳамда лойиҳалаш олдидан ер тузиш ишларига доир бошқа материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари мол-мулкининг мулкдорлари ёки улар ваколат берган органлар томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, шунингдек манфаатдор ташкилотлар билан келишилади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартиришлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларининг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ер тузишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnYer kodeksi
13-modda. Ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.