«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

37-modda. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларни васий ёки ҳомий амалга оширганида васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатлари

(37-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)

Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан: васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга; мол-мулкни тақсимлашга; васийликдаги шахснинг мол-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга беришга; васийликдаги шахснинг турар жойини айирбошлашга; васийликдаги шахс номидан мерос ва (ёки) ҳадя олишдан воз кечишга ҳақли. Агар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга қарашли мол-мулкнинг қиймати пасайишига олиб келиши мумкин бўлса, барча ҳолларда, хусусан: васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаатларини кўзлаб берилган даъводан воз кечилганда; суд муҳокамасида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан келишув битимини тузишда; васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс даъвогар бўлган ижро ишини юритиш бўйича қарздор билан келишув битимини тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати талаб этилади. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади. Васийлик ва ҳомийлик органи рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рухсат беришни рад этиши мумкин. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати ёки рухсат беришни рад этиши бундай рухсатни бериш тўғрисида ариза топширилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмасдан васийга ёки ҳомийга тақдим этилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.