«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

36-modda. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини муҳофаза қилиш

(36-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Васийлар ёки ҳомийлар ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини уни сақлашни амалга оширган шахслардан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган кундан эътиборан уч иш куни ичида рўйхат бўйича қабул қилиб олиши шарт. Зарурат бўлган тақдирда, муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларнинг ҳомийлари ўз ҳомийлигидаги шахсларнинг мол-мулкини уларнинг илтимоси бўйича рўйхатга кўра қабул қилиб олишга ҳақли. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхати васийлик ва ҳомийлик органи томонидан васий ёки ҳомий, тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс иштирокида тузилади. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхатини тузишда бошқа манфаатдор шахслар ҳам иштирок этиши мумкин. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхати уч нусхада тузилади ва мол-мулк рўйхатини тузишда ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси васийга ёки ҳомийга топширилади, иккинчи нусхаси васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг васийлик ва ҳомийлик органи томонидан юритиладиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади, учинчи нусхаси эса, ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига юборилади. Зарурат бўлганда, агар буни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг қонуний манфаатлари талаб этса, васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини ўзганинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақида судга ариза бериши ёхуд ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бошқа чоралар кўриши шарт. Васийлар ва ҳомийлар ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ўзига топширилган мол-мулкини асраб-авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан фойда чиқаришга имкон туғдирмаслиги керак. Васий ва ҳомий томонидан мазкур мажбуриятларнинг бажарилиши ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. Васийлар ўз васийлигидаги шахслар номидан тузган битимлар юзасидан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГЛАДАДИ Васий ёки ҳомий ўз ҳимояси остидаги шахсning мол-мулкини қабул қилиб, асраб-авайлаши ва сақлаши керак. Мол-мулк рўйхати тузилади ва уч нусхада сақланади. Васий ҳомий бу мол-мулкни йўқ қилмасликка, қиймати пасайишига йўл қўймасликка мажбур. КИМГА ТЕГИШЛИ Бўлажак ёки ҳозирги васий, ҳомий ва васийликдаги шахсга тегишли. АМАЛДА Отасини йўқотган болани ўйга олган амак-ака болaning пулини, дефтарини, кийимини рўйхатга кўра қабул қилади ва сақлаб қолади. Болa ўсиб чиқиб катта бўлганда, ўзining мол-мулкини қайтариб олади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.