Uy-joy kodeksi

51-modda. Ижарага олувчининг турар жойга оила аъзолари ва бошқа фуқароларни кўчириб киритиш ҳуқуқи

(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ижарага олувчи белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилиги билан оила аъзоларини, оиланинг вояга етган барча аъзоларининг берган ёзма розилигига биноан эса, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйидаги ижарага олинган турар жойга бошқа фуқароларни кўчириб киритишга ҳақлидир. Оиланинг вояга етмаган аъзоларини кўчириб киритиш учун бундай розилик талаб этилмайди. Турар жойга бошқа шахсларни кўчириб киритишга қонунчиликнинг ҳар бир кишига мўлжалланган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга қобилиятсиз ёлғиз ота-оналарни кўчириб киритиш ҳоллари бундан мустасно. Турар жойга ижарага олувчининг оила аъзоси сифатида кўчиб келган ва ижара шартномасига киритилган фуқаролар, агар улар кўчиб кираётганда бу шахслар, ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида бошқача келишув тузилмаган бўлса, бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар. Ижарага олувчининг турар жойига васий ёки ҳомий сифатида кўчиб кирган фуқаролар, шунингдек ижара шартномасига киритилмаган бошқа шахслар бу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.