Uy-joy kodeksi

50-modda. Ижарага олувчининг, унинг оила аъзоларининг ҳамда у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(50-модда саккизинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи оила аъзолари ва ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг турар жойни ижарага бериш шартномаси шартларини бузганликлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади. Ушбу Кодекс 32-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари деб тан олинади. Турар жойни ижарага бериш шартномасига бошқа фуқароларни киритиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. Агар бошқа фуқароларнинг ижара шартномасига киритилиши бу ерда яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шартномасига киритиш мумкин эмас. Оила таркибининг ўзгариши ижара шартномаси тегишли қисмининг ўзгаришига олиб келади. Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда турар жойда доимий яшаётган барча фуқаролар ижарага берувчи олдида ижарага олувчи билан солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага олувчи билан шартнома тузишлари мумкин. Бундай ҳолларда ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шерик ижарага олувчи деб ҳисобланадилар. Ижарага олувчининг собиқ оила аъзолари эгаллаб турган турар жойда яшашни давом эттирсалар, улар ижарага олувчи эга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни сақлаб қоладилар. Ижарага олувчи, ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар: кўп квартирали уйнинг турар жойларидан, умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан белгиланган мақсадда, бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқи, ўзга ҳуқуқларини камситмаган ҳолда фойдаланиши; турар жойларнинг асралишини таъминлаши, шунингдек уларни тегишли техник ҳамда санитария ҳолатида сақлаб туриши; авария юз берган тақдирда, ўзлари эгаллаб турган турар жойга тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари киришларини таъминлаши; қонунчиликда назарда тутилган техник, санитария, экологик ва ёнғинга қарши талабларни бажариши; ижара шартномаси бўйича турар жойлар ҳақини ва коммунал хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.