Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган жойдаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Агар фуқаролар бир оилага бирлашиш мақсадида алмаштириш натижасида бир квартирада хоналарни олсалар, уларга битта ордер берилади.
Ордерлар турар жойларни алмаштиришда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд ишончнома бўйича бошқа шахслар томонидан бир вақтда олиниши лозим, мажбурий алмаштирилаётган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни муниципал ёки идоравий уй-жой фондининг уйидаги ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйидаги турар жойларга алмаштириш алмаштирув ҳужжати (ордери) ва турар жойларни алмаштириш шартномаси билан расмийлаштирилади.
Алмаштириш шартномасида алмаштирилаётган турар жойнинг тавсифи (манзили, умумий ва яшаш майдони, хоналар сони, инвентаризация қиймати), турар жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ҳамда ижарага олувчи, уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларининг аъзоси турар жойга кўчиб киришининг асослари тўғрисидаги кўрсатмалар, турар жойга мулк ҳуқуқини олаётган шахс (шахслар), агар турар жойга мулк ҳуқуқи бир неча шахсда вужудга келадиган бўлса, уларнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушлари, шунингдек тарафлардан бирининг берган аризасига мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган бошқа шартлар кўрсатилади.
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш шартномаси алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади.
Турар жойларни алмаштириш шартномасини тасдиқлаш ва алмаштирув ордерини (ордерларини) бериш бир вақтда амалга оширилади.
Турар жойларнинг алмаштирилишини расмийлаштириш ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади.
Турар жойлар алмаштирилишини расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
112-modda. Турар жойларни алмаштиришни расмийлаштириш
(112-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.