Турар жойларни алмаштириш истагида бўлган фуқаролар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига белгиланган шаклда аризани топширадилар.
Мулкдор, ижарага олувчи, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг аризасига қуйидагилар илова қилинади:
турар жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ёки турар жой ордери;
солиқлар, турар жойдан фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
идоравий уй-жой фондининг уйидаги турар жойни алмаштиришда — шу фонд эгасининг турар жойни алмаштиришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси;
турар жойнинг бир қисми алмаштирилаётганда шу алмаштирилаётган турар жойда яшаш учун қолаётган у ёки бу шахс билан никоҳда бўлганлиги ёки қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
оиланинг барча вояга етган, шу жумладан вақтинча бўлмаган аъзоларининг, давлат уй-жой фонди уйларида эса, шунингдек ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ёзма розилиги;
ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишидаги турар жой алмаштирилаётганида ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги;
турар жойини кооператив аъзоси билан алмаштираётган шахс кооперативга қабул қилинганлиги тўғрисидаги уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувининг қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси;
битта кооператив аъзолари ўртасида турар жойлар алмаштирилаётганда — уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувининг алмаштиришга розилиги тўғрисидаги қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси.
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ариза қабул қилинган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
111-modda. Турар жойларни алмаштириш тўғрисида ариза
(111-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.