Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланади.
Ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигини ва ҳимоя қилинишини, жамият ва давлат манфаатларини, туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари туристлар ва экскурсантларнинг шахсий хавфсизлиги, уларнинг мол-мулки бут сақланиши, атроф табиий муҳитга, жамиятнинг моддий ҳамда маънавий қадриятларига, давлат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олиш таъминланишини назарда тутади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари барча туристик йўналишлар бўйича туристлар ва экскурсантларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади.
Туризм соҳаси субъектлари туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатлар чоғида, улар жароҳатланганда, касалликка чалинганда ҳамда бошқа ҳолларда тиббий ва ўзга тарзда ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Ваколатли давлат органи туроператорларни, турагентларни, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигига нисбатан таҳдид тўғрисида хабардор қилади, шунингдек хавфсизликка нисбатан таҳдид мавжуд бўлганлиги сабабли бориб кўриш учун тавсия этилмайдиган мамлакатлар (жойлар) рўйхатини оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Муассислари (ҳаммуассислари) давлат органлари бўлган оммавий ахборот воситалари ваколатли давлат органига туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигига нисбатан таҳдид ҳақидаги ахборотни эълон қилиш имкониятини дарҳол ва бепул тақдим этади.
Туристлар ва экскурсантлар юқумли касалликларнинг юқори даражадаги хавфига учраши мумкин бўлган вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) саёҳатни амалга ошириш бошлангунига қадар халқаро тиббий талабларга мувофиқ профилактикадан ўтиши шарт.
Туристлар ва экскурсантлар гуруҳларини кузатиб борувчи шахслар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дастурий асосда минимал тиббий тайёргарликка, тиббий буюмларга ҳамда дори қутичасига эга бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn35-modda. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.