Туроператорлар ва турагентлар бирлашмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатининг таҳлилини ўтказиш;
туризм тўғрисидаги қонунчилик ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва муҳокама қилишда иштирок этиш;
ваколатли давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари таркибида иштирок этиш;
туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш тизимини шакллантиришда иштирок этиш;
туризм тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва киритиш, туризм соҳасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш жараёнларига бошқа тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
Ўзбекистоннинг миллий туристик брендини ва маҳсулотларни туристик бозорларда тарғиб этишга, туризм соҳасига инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб этишга кўмаклашиш.
lex.uz’dagi asl matn34-modda. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаларининг ҳуқуқлари
(34-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.