Қарздор томонидан мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариш қонунчиликда назарда тутилган тартибда таъминланиши мумкин.
Қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш бўйича мажбуриятлари суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан таъминланган деб ҳисобланади.
Мажбуриятларни бажариш таъминоти берилганлиги тўғрисидаги битим, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Кредиторлар тарафидан мазкур битимни кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг вакили, суднинг ташаббуси билан суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган тақдирда эса санация қилувчи бошқарувчи, бошқа тарафдан — қарздорнинг мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариши таъминотини берган шахслар (бундан буён матнда мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар деб юритилади) имзолайди.
Мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминоти миқдори қарздор мажбуриятларининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги масала юзасидан кредиторларнинг йиғилиши ўтказилиши олдидан охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра балансда акс эттирилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар асосида тузилган қарзни тўлаш жадвалидаги миқдоридан камида йигирма фоиз ортиқ бўлиши керак.
Қарздорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш таъминотининг предмети бўлиши мумкин эмас.
Қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритилганлиги, шунингдек қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг янги тартиб-таомили жорий этилганлиги мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминотини тугатиш учун асос бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
94-modda. Қарздор томонидан мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажаришни таъминлаш
Oddiy tilda
**Нимани англадади**
Қарздор суд санацияси жараёнида ўз қарзларини тўлаш жадвалига мувофиқ бажаришини таъминлаши керак. Бу таъминот ҳамма кредиторларнинг талабларидан камида йигирма фоиз ортиқ миқдорда бўлиши керак. Таъминот битимга асосан берилади.
**Кимга тегишли**
Бу қоида қарздор ва кредиторларга, шунингдек суд санацияси қилувчи бошқарувчига тегишли.
**Аmalда**
Ёш сотувчи 100 миллион сўм қарз олди. Суд санацияси жараёни бошланди. Қарздор камида 120 миллион сўм миқдорида таъминот бериши керак — машина, квартира ёки бошқа молни сотиш ҳуқуқи орқали. Бу таъминот қарзни тўлаш жадвалини бажаришни кафолатлайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.