Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги илтимосномасига суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни тўлаш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси илова қилиниши керак.
Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат этиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг йиғилишига мурожаат қилган шахслар мазкур илтимосномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кредиторларга бу ҳужжатлар билан танишиш имкониятини бериш мақсадида кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган санага камида икки ҳафта қолганида муваққат бошқарувчига тақдим этиши шарт.
Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг режаси, қарзни тўлаш жадвали, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) умумий йиғилишининг баённомаси илова қилиниши керак. Мазкур умумий йиғилишнинг баённомасида суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш учун овоз берган муассислар (иштирокчилар) рўйхати ҳамда бу шахслар томонидан қарзни тўлаш жадвалининг бажарилишини таъминлашга оид ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Учинчи шахснинг (шахсларнинг) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги илтимосномасига қарзни тўлаш жадвали ва қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариши учинчи шахс (шахслар) томонидан таъминланишига оид ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисида кредиторларнинг йиғилишига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариши бу шахсларнинг ҳар бири томонидан таъминланиши улар ўртасидаги битимга биноан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
93-modda. Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги илтимоснома
Oddiy tilda
**Нимани англадади**
Суд санацияси — қарздорнинг қарзларини тўлаш учун суд орқали бериладиган имкониятдир. Бу жараён қарздорнинг ишчи қўлини сақлаб, қарзларни муддатли тўлаш режасини ишлаб чиқади. Санация қарздорни тўлиқ банкротликдан сақлайди.
**Кимга тегишли**
Бу қонун қарздор, унинг ташкилотчилари, мол-мулк эгалари ва учинчи шахсларга тегишли.
**Аmalда**
Жамоа қарзи бор ишчи суд санацияси ҳақида арз қилади. Суд унинг қарзларини 3 йилда тўлаш режасини қабул қилади. Ишчи ишда қолади ва ҳар ой маош дан бир қисмини қарзга ажратади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.