«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

81-modda. Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор ҳуқуқларининг чекланиши

Кузатув тартиб-таомилининг жорий этилиши қарздорнинг раҳбарини ҳамда қарздорнинг ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган чекловлар билан ўз ваколатларини амалга оширишни давом эттираётган бошқа бошқарув органларини четлаштириш учун асос бўлмайди. Қарздорнинг бошқарув органлари: кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш билан ёки шу мол-мулкни бошқа усулда тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни; йирик битимларни; заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафолат хатлари ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимларни фақат муваққат бошқарувчининг ёзма розилигига биноан тузиши мумкин. Қарздорнинг бошқарув органлари қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли эмас: қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, бўлиш, ўзгартириш) ва тугатиш тўғрисидаги қарор; юридик шахсларни тузиш ҳақидаги ёки бошқа юридик шахсларнинг иштироки тўғрисидаги қарор; ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги қарор; дивидендлар тўлаш ёки қарздорнинг даромадини (фойдасини) унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги қарор; қарздор томонидан облигациялар ва бошқа эмиссия қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги қарор, бундан акциялар чиқариш ҳақидаги қарор мустасно; илгари чиқарилган акцияларни акциядорлардан сотиб олиш тўғрисидаги қарор.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.