«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

71-modda. Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган кундан эътиборан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек суд бошқарувчиси ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ ёки ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан судга субсидиар жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилгандан сўнг қарздорнинг ходимлари ёки собиқ ходимлари мол-мулк етарли эмаслиги сабабли қопланмай қолган қарздорлик масаласи бўйича субсидиар жавобгар бўладиган шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс, субсидиар жавобгарликка тортиш учун тегишли асослар мавжудлигини билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан уч йил ичида, бироқ қарздорни тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида суд ажрими чиқарилгандан сўнг уч йилдан кечиктирмай судга субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.