Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.
Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
7-modda. Судга мурожаат этиш ҳуқуқи
Oddiy tilda
СУДГА МУРОЖААТ ЭТИШ ҲУҚУҚИ
Нимани ангlatadi
Қарздор (қарз олган шахс) ўз қарзларини тўла олмаганда, судга мурожаат этиши мумкин. Шунингдек, қарз берган шахс (кредитор) ҳам судга арза бериши мумкин. Икки томон ҳам банкротлик ишини бошлаш ҳуқуқига эга.
Солиқ қарзи бўйича ҳал бошқача. Бу ҳолатда қарздорнинг ўзи, давлат солиқ органлари ва давлат улуши бўлган компанияларнинг ваколатли органи судга мурожаат этиши мумкин.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқ қарздор, кредитор ва ваколатли давлат органларига тегишли.
Аmalда
Компания ўз қарзларини тўла олмаса, директор ёки кредиторлар судга мурожаат этиб, компанияни банкротлик жараёнига киритиши мумкин. Судда компанияни сақлаш ёки тугатиш йўллари қарор қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.