Жисмоний шахснинг мол-мулки хатловдан ва баҳолашдан ўтказилган санадан эътиборан бир ой муддат ичида молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишнинг тартиби ва шартларини мол-мулкни сотишнинг бошланғич нархини кўрсатган ҳолда судга тақдим этиши шарт. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиби, шартлари ва муддатлари суд томонидан тасдиқланади ҳамда қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 126, 127 ва 151-моддаларида белгиланган қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиби, шартлари ва муддатларини тасдиқлаш ҳақида ҳамда мол-мулкнинг бошланғич сотиш нархини белгилаш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган мол-мулкка нисбатан суднинг алоҳида ажрими чиқарилади, унинг ижроси ушбу мол-мулк ўз ҳудудида жойлашган давлатнинг процессуал қонунчилиги қоидаларига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг ушбу мол-мулк ўз ҳудудида жойлашган давлат билан тузилган халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Жисмоний шахснинг тугатиш массасига киритилган мол-мулкини баҳолаш молиявий бошқарувчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Ўтказилган баҳолаш юзасидан жисмоний шахс, кредиторлар, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда ваколатли бўлган орган томонидан низолашилиши мумкин.
Кредиторлар йиғилиши қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкини баҳолашни ушбу Қонунга мувофиқ баҳоловчи ташкилотни жалб этган ва ушбу баҳолашни ўтказишга доир харажатлар учун тегишли қарор қабул қилинишини ёқлаб овоз берган шахслар ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
Агар кредиторлар йиғилишининг қарорида ёки суднинг ажримида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жисмоний шахснинг мол-мулки, ушбу мол-мулкнинг бир қисми мазкур Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилади. Гаров нарсасини сотиш ушбу Қонуннинг 126-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар молиявий бошқарувчи жисмоний шахсга тегишли бўлган мол-мулкни ва (ёки) учинчи шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда сота олмаса ҳамда кредиторлар ушбу мол-мулкни ёки талаб қилиш ҳуқуқини ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда, жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш ишлари якунлангандан кейин унинг ушбу мол-мулкни ва (ёки) талаб қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш ҳуқуқи тикланади. Бу ҳолда тугатиш массасини ташкил этувчи ва молиявий бошқарувчи томонидан сотилмаган мол-мулк далолатнома бўйича жисмоний шахсга топширилади.
Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг мол-мулкини инвентаризация қилиш, баҳолаш ва сотиш ҳақида жисмоний шахсни, кредиторларни ҳамда тегишли ваколатли органни уларнинг талабига кўра хабардор қилиши, шунингдек кредиторлар йиғилишида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Жисмоний шахснинг эри (хотини) (собиқ эри (хотини)) билан умумий мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулки жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишнинг ушбу моддада назарда тутилган умумий қоидалари бўйича сотилади. Бундай ҳолларда эр (хотин) (собиқ эр (хотин)) жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидаги ишда умумий мол-мулкни сотиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда иштирок этишга ҳақли.
Тугатиш массасига эр-хотиннинг (собиқ эр-хотиннинг) умумий мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздор жисмоний шахснинг бундай мол-мулкдаги улушига мувофиқ бўлган қисми киритилади, ушбу маблағларнинг қолган қисми қарздор жисмоний шахснинг эрига ёки хотинига (собиқ эрига ёки хотинига) тўланади.
Бунда, агар эрнинг ёки хотиннинг (собиқ эрнинг ёки хотиннинг) умумий мажбуриятлари мавжуд бўлса (шу жумладан солидар мажбуриятлар мавжуд бўлганда ёхуд эр-хотиннинг бири бошқаси учун кафиллик ёки гаров тақдим этганда), маблағларнинг эрга ёки хотинга (собиқ эрга ёки хотинга) тегишли бўлган қисми эрнинг ёки хотиннинг (собиқ эрнинг ёки хотиннинг) мажбурияти қаноатлантирилганидан кейин тўланади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
220-modda. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишнинг ўзига хос хусусиятлари
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Жисмоний шахс банкротлик жараёнида ўз мол-мулкини сотиши керак. Молиявий бошқарувчи мол-мулкни баҳолаб, судга тартиб ва нарх ҳақида маълумот беради. Мол-мулк электрон аукцион орқали сотилади.
**Кимга tegishli**
Бу қоида жисмоний шахсларнинг (одам) тўловга қобилиятсизлик вақтида қўлланилади.
**Amalda**
Ахмад қарзи бўлиб, банкротлик эълон қилинди. Молиявий бошқарувчи унинг уйи ва машинасини баҳолаб, интернет аукциони орқали сотади. Сотиш пулидан қарзлар тўланади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.