«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

215-modda. Кредиторлар йиғилишининг ташаббусига кўра жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш

Жисмоний шахснинг мулкий ҳолати яхшиланган тақдирда, кредиторлар йиғилиши жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги илтимосномада қуйидагилар кўрсатилади: кредиторларнинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган талабларини мазкур режага нисбатан режалаштирилганидан қисқароқ муддатда ва (ёки) кўпроқ муддатда қаноатлантириш имконияти; жисмоний шахснинг мулкий ҳолати унинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси тасдиқланган санадаги мулкий ҳолатига нисбатан яхшиланганлиги далиллари аниқланганлиги; жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритишга доир таклифлар. Кредиторлар йиғилишининг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидаги ишда иштирок этаётган шахсларни жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги илтимосномани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги кредиторлар йиғилишининг илтимосномасини кўриб чиқиш натижаларига кўра суд қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади: жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш ҳақида; жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисида. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган суд ажримлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**NIMANI ANGLATADI** Жисмоний шахс (одам) қарзини ўтаолмаганда, кредиторлар йиғилиши унинг қарз ўташ режасини ўзгартириш хохиши мумкин. Агар шахснинг молиявий ҳолати яхшиланса, кредиторлар суддан режани ўзгартириш ҳақида сўраши мумкин. Суд бу сўровни кўриб чиқиб, режани ўзгартириш ёки рад этиш хусусида қарор қабул қилади. **KIMGA TEGISHLI** Бу қоида жисмоний шахслар (одамлар) ва уларнинг кредиторларига (қарз берганларга) тегишли. **AMALDA** Одам банкротлик жараёнида ўтаётганда, агар ишчи ишини топиб маошини ошса, кредиторлар йиғилиши суддан сўраши мумкин: "Қарз ўташ муддатини узайтирамиз ва сумма камайтирамиз". Суд бу сўровни кўриб, қарор қабул қилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.