Қарздор жисмоний шахс қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўз қарзлари бўйича ўзгартишлар киритиш ҳақидаги таклифларни молиявий бошқарувчига юборишга ҳақли.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклиф молиявий бошқарувчи томонидан олинган санадан эътиборан ўн беш кун ичида мазкур режа унга киритилган ўзгартишлар билан бирга кредиторларга ва тегишли ваколатли органга юборилиши керак.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишларни маъқуллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилиши мазкур режа унга киритилган ўзгартишлар билан бирга кредиторларга ва тегишли ваколатли органга юборилган санадан эътиборан бир ой ичида молиявий бошқарувчи томонидан чақирилади.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишларни кўриб чиқиш натижаларига кўра кредиторлар йиғилиши ушбу ўзгартишларни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишлар кредиторлар йиғилиши томонидан овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлар овозлари умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланиши керак.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишлар суд томонидан кўриб чиқилади.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилган ўзгартишларни кўриб чиқиш натижаларига кўра суд қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади:
ўзгартишлар кредиторлар йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирда, мазкур режага киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш ҳақида;
режага киритилган ўзгартишларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисида.
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган суд ажримлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини бажариш муддати кредиторлар йиғилиши томонидан маъқулланган бўлса, суд жисмоний шахснинг илтимосномасига кўра ушбу муддатни узайтириши мумкин.
Агар жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини унда кўрсатилган муддат ичида бажаришнинг имкони бўлмаганлиги исботланса, суд қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини бажариш муддатини кредиторлар йиғилишининг маъқуллашисиз кўпи билан олти ой муддатга узайтириши мумкин.
Суднинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини бажариш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
214-modda. Қарздор жисмоний шахснинг ташаббуси билан жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига ўзгартишлар киритиш ва мазкур режани бажариш муддатини узайтириш
Oddiy tilda
ҚАРЗНИ ЎЗГАРТИРИШ РЕЖАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Нимани англадади
Қарздор жисмоний шахс ўз қарзларини қайта тўлаш режасида ўзгартишлар киритиши мумкин. Бу ўзгартишлар молиявий бошқарувчига юборилади ва кредиторларга хабар берилади. Агар кредиторлар маъқул қилса, суд ўзгартишларни тасдиқлайди.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқ банкротлик жараёнида бўлган жисмоний шахслар учун.
Аmalда
Масалан, қарздор ишдан ажралиб қолса ва маоши камайса, режадаги ойлик тўловларни камайтириш таклифи киритиши мумкин. Кредиторлар йиғилиши бу таклифни маъқул қилса, суд уни расмий қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.